Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлисининг раиси Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати
Юртимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлисининг раиси М.Қолибоф бошчилигидаги делегация аъзолари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов ҳамроҳлигида пойтахтимиздаги Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан барпо этилган «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди.
Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлисининг раиси «Янги Ўзбекистон» боғидаги Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Меҳмонларга мажмуада акс эттирилган тарихий воқеаларнинг мазмуни ҳақида сўзлаб берилди.
Мажмуанинг ғоявий ва меъморий ечимларига, хусусан, бетакрор ёдгорлик юртимизда янги Ўзбекистонни – Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш ғояси билан уйғун ҳолда барпо қилингани, Улуғвор Мустақиллик монументи тимсолида тарих, бугунги замон ва келажак тушунчаларини ўзаро уйғун ҳолда намоён этишга алоҳида эътибор қаратилгани делегация аъзоларида катта таассурот уйғотди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг