Эрон чемпиони Чемпионлар лигаси 2-турида ҳам дуранг ўйнади

Кеча, 29 сентябрь куни ОФК Элит чемпионлар лигаси мусобақасининг 2-туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Эроннинг «Трактор» клуби ўз майдонида Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал-Ваҳда» клубини қабул қилди.
Шу куни стадионга жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида келган мухлислар ўз уйларига бирорта гол кўрмай қайтди. Яъни учрашув 0:0 ҳисоби билан якунланди.
Аҳамиятлиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Одилжон Ҳамробеков ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди.
Ҳамробеков ўйин давомида 84 марта тўпга тегинди. Умумий узатмаларининг 90 фоизи аниқ чиқди. Аниқ амалга оширилган узун узатмалар сони бўйича эса Ҳамробеков бу мавсум ушбу мусобақадаги энг яхши кўрсаткични қайд этди. Яъни футболчи бутун ўйин давомида 19 та аниқ узун пас бера олди.
«Sofascore» портали ўйиндан сўнг, Ҳамробековнинг ҳаракатларини 7,6 баллга баҳолади. Бу эса дарвозабон Ализизо Бейранванд ва ҳимоячи Даниал Эсмаилфардан кейинги энг яхши натижа бўлди.
Маълумот учун, «Трактор» клуби Элит чемпионлар лигасидаги кейинги ўйинини 20 октябрь куни «Ал-Шаржа» жамоасига қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг