Ерлардан самарали фойдаланиш ва чорвачиликни ривожлантириш масалалари ўрганилмоқда
Мамлакатимизда ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Президент фармон ва қарорларида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни самарали ташкил этиш, ер майдонларидан унумли фойдаланиш, яйлов ва ўрмон фондларида озуқабоп экинлар етиштириш ҳамда чорвачиликни ривожлантириш каби устувор вазифалар белгиланган.
Ушбу йўналишда белгиланган вазифалар ижросини ўрганиш мақсадида Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси
А. Туйчиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент вилоятида амалий ўрганишлар олиб борди.
Ишчи гуруҳ даставвал вилоят ҳокимлигида соҳа мутахассислари билан мулоқот ўтказди. Унда фойдаланишдан чиққан ер майдонларини фойдаланишга киритиш, аҳолининг яйловлардан фойдаланиши ҳамда уларда юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда соҳага оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти хусусида маълумотлар берилди.
Қонунчилик ижросини таъминлашда масъул давлат органлари фаолияти, қуйи тузилмалардаги ишлар, хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳолати таҳлил этилди.
Шундан сўнг ишчи гуруҳ Юқоричирчиқ туманидаги «АГРО ТEРРА», «АНОР АГРО ЧОРВА» ва «ЭРГАШ ОТА» фермер хўжаликларида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Хусусан, «АГРО ТEРРА» МЧЖ сут йўналишига ихтисослашган бўлиб, ҳозирги кунда 1 089 бош қорамол боқилмоқда. 2024 йилда хўжаликда 6 минг тонна сут ишлаб чиқарилган ва ҳар бир сигирдан ўртача 30–35 литр сут олинмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг