«Эргашобод»ликлар ичимлик суви таъминотига эга бўлди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Асака тумани Андижон вилоятидаги ичимлик суви таъминоти мураккаб бўлган ҳудудлардан бири ҳисобланади. Айниқса, «Эргашобод» маҳалласида ушбу муаммони бартараф этишнинг ўзига хос қийинчиликлари мужассам. Шундай бўлсада, маҳалладошларнинг ижтимоий ҳолатини яхшилаш борасидаги ишлар доирасида 7,4 км. масофага қувур тортиш, 2 та сув минорасини ўрнатиш ва 1 та сув тўплаш ҳовузини барпо этиш ишлари амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида 6 минг нафардан зиёд истеъмолчига хизмат кўрсатиш сифати яхшиланиб, 220 та хонадонда яшовчи 1100 нафар аҳоли илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланди.
— Бу ерга кўчиб келганимизга 30 йилдан ошди, — дейди уй бекаси Санобархон Лутфиева. — Маҳалламиз адирликда жойлашганлиги сабабли айрим муаммолардан холи эмасди. Бугунги кунга келиб шароитлар яхшиланмоқда. Айниқса, тоза ичимлик суви билан таъминланаётганимиз қувонарли. Шу пайтгача сувни пулга сотиб олардик. Энди ҳар бир хонадонга сув жўмраклари олиб кирилмоқда.
Шу билан бирга, электр энергияси, табиий газ ва йўл билан боғлиқ муаммолар ҳам ўз ечимини топмоқда. Бир сўз билан айтганда, олис ҳудуддаги ушбу маҳалла вилоятдаги энг намунали манзиллардан бирига айланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг