Ер — халқ мулки, бебаҳо бойлик
Иллюстратив фото
Ер-бебаҳо бойлик. Ундан оқилона ва самарали фойдаланиш бугунги кунда айниқса, мухим ахамият касб этмоқда. Бироқ барча бойликларимиз манбаи бўлган ердан фойдаланишда пала-партишликка йўл қўйилаётганлиги хосилдор ерларимиз айрим шахслар томонидан талон-тораж қилинаётганлиги холатлари ҳам мавжудлиги, бу ҳол билан асло келишиб бўлмайди.Президентимизнинг 2017 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида сектор Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри раҳбарлари бошчилигида Ишчи гуруҳлари тузилиб, уларга ҳудудлардаги ер майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказиш юзасидан зарур вазифалар белгилаб берилди.
Ишчи гуруҳлари томонидан бугунги кунга қадар ўтказилган хатловлар давомида вилоят бўйича 850 та ҳолатда 280,2 гектар ер майдонлари фуқаро ва юридик шахслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлик, ноқонуний қурилмалар қуриб олиш ҳолатлари аниқланди.
Ҳозирда ноқонуний қуриб олинган қурилмалардан 96 та ҳолатда 18 гектар ер майдонларидаги бино-иншоотлар бузиб ташланиши таъминланди. Хусусан, Боёвут тумани, “Деҳқонобод” СИУ ҳудудида деҳқон хўжалиги учун ажратилган 16 сотих ер майдонларида 4 нафар фуқаро ўзбошимчалик билан бино ва иншоотлар қуриб олинганлиги аниқланиб, ушбу иншоотлар бузиб ташланди. Ёки Мирзаобод тумани, М.Улуғбек СИУ ҳудудидаги экин ерлардан
9 нафар фуқароларга деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун ноқонуний ер ажратилган жами 2 гектар майдонга ноқонуний қурилган уй-жойлар хам ихтиёрий равишда буздирилиши таъминланди.
Шунингдек, ўтказилган мониторинглар давомида аниқланган ноқонуний қурилмаларни буздириш чораларини кўриш юзасидан туман ҳокимларига тақдимномалар киритилди.
Жумладан, Сайхунобод туман прокуратураси ишчи гуруҳи томонидан аниқланган 55 та ҳолатда 22,8 гектар ер майдонларга ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилмалар қуриб олиш ҳолатлари аниқланиб, ушбу 22,8 гектардаги бино ва иншоотларни буздириш ҳамда бундай қонун бузилишларига келгусида йўл қўймаслик тўғрисида туман ҳокими номига тақдимнома киритилди.
Ўтказилган мониторингларда фуқаро ва юридик шахсларга туман ҳокимларининг асоссиз қарорлари билан 921,5 гектар ер майдонлари ажратиб берилганлиги аниқланиб, ушбу қарорларни бекор қилиш ва қонунга мувофиқлаштириш ҳақида протестлар келтирилди.
Хусусан, Ховос туман ҳокимининг тегишли қарори билан “Азизбек Абдурасул боғи” фермер хўжалигига Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 12, 13-бандлари талабларига зид равишда, ғаллачилик ва сабзавотчилик йўналишида фойдаланиш учун туманнинг “Ширин” СИУ ҳудудидан 30,7 гектар ер майдони ноқонуний ажратилганлиги аниқланди ва ушбу қарорни бекор қилиш ҳақида протест келтирилиб, ер майдони ҳокимлик захирасига қайтарилди.
Оқолтин туман ҳокимининг қарори билан Д.Кучаровага ҳам юқорида қайд этилган талабларига зид равишда, паррандачилик йўналишида фойдаланиш учун туманнинг “Андижон” СИУ ҳудудидан 4,5 гектар ер майдони ноқонуний ажратилганлиги аниқланиб, ушбу қарорни бекор қилиш ҳақида протест келтирилди.
Сайхунобод туман ҳокимининг қарори билан “Sayxunobod Fishermen” МЧЖга Ер кодексининг 44-45-моддалари талабларига зид равишда балиқчилик йўналишида фойдаланиш учун туманнинг Ўзбекистон СИУ ҳудудидан 50,1 гектар ер майдони ноқонуний ажратилганлиги аниқланиб, ушбу қарорни бекор қилиш ҳақида протест келтирилди.
Ишчи гуруҳлар томонидан қишлоқ хўжалиги экин ерларидан ўзбошимчалик билан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди, Айбдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, жавобгарликка тортилди.
Жумладан, Гулистон туман ҳокимлиги заҳирасидаги туманнинг “Боғишамол” СИУ ҳудудидаги 12,1 гектар суғориладиган экин ер майдонига “Сирдарё фишермен” МЧЖ раҳбари Ғ.Исмоиловга нисбатан ўзбошимчалик билан ноқонуний тарзда балиқ ҳавзаси қазиб барпо этаётганлиги ҳолати бўйича
туман прокуратураси томонидан МЖтКнинг 65-моддасига кўра маъмурий жавобгарлик иши қўзғатилди.
Мониторинглар давомида айрим мансабдор шахсларга қайд этилган Фармон талабларини бажармагани ҳам ижросига масъулиятсизлик билан ёндошганликлари учун интизомий чоралар кўрилди.
Хусусан, Боёвут туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси раҳбари Ш.Ибрагимовга нисбатан Фармон талабларини бажармасдан, ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик ва сусткашлик билан муносабатда бўлганлиги учун туман прокуратураси томонидан 2020 йил 4 февраль куни интизомий жавобгарлик иши қўзғатилди.
Хатлов давомида фуқаро ва юридик шахсларга фермер, деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун ажратилган қишлоқ хўжалиги, айниқса суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ноқонуний қурилмалар қуриб олиш ҳолатлари аниқланиб, бундай бино-иншоотларни буздириш тўғрисида судларга даъво аризалари киритилмоқда.
Жумладан, Мирзаобод туман ҳокимининг 2010 йил 6 июль кунги қарори билан туманнинг “Баҳор” хўжалиги ҳудудидан фуқаро М.Азизбоевага
0,3 гектар ер майдони деҳқон хўжалиги йўналишида фойдланиш учун ажратилган бўлсада, ушбу майдонга ўзбошимчалик билан бетон-ғишт ишлаб чиқариш цехи қуриб олинганлиги аниқланди, ушбу ноқонуний иншоотни мажбурий тартибда буздириш ҳақида 2020 йил 4 февраль куни судга даъво аризаси киритилди.
Айрим ҳолатларда деҳқон хўжалиги учун ажратилган ерлар фуқароларга уй-жой қуриш учун ноқонуний равишда сотилганлиги аниқланиб, бундай қўпол қонун бузилишлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Боёвут туманида яшовчи “Сирож” ва “Хумоюн” исмли шахслар фирибгарлик йўли билан фуқаро Д.Ибрагимовниг ишончига кириб, унга ўзларини Боёвут тумани, “Ермулккадастр” ДУК бўлимида ишлашларини айтиб, туман ҳокимининг 2017 йил 11 ноябрь куни қарори билан Н.Ахматовага деҳқон хўжалиги учун туманнинг “Қаропчи” МФЙ ҳудудидан ажратилган 5 сотих ер участкасини 3.500 АҚШ долларига сотганлиги ҳолати бўйича 2020 йил 2 февраль куни Боёвут туман прокуратураси томонидан ЖКнинг
168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда иш бўйича Боёвут туман ички ишлар бўлими тергов бўлинмасида тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ёки, Ф.Мирбобоев ва Б.Эшонқуловлар фирибгарлик йўли билан фуқаро И.Турдимуродовнинг ишончига кириб, тумани хокимининг 2012 йил 23 январь кунги 44-сонли сохта қарорини тайёрлаб, Боёвут тумани, А.Навоий СИУ ҳудудида жойлашган 6 сотих ер участкасини 9 млн. сўмга сотганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат юзасидан 2020 йил 2 февраль куни туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ва ҳозирда иш бўйича Боёвут туман ички ишлар бўлими тергов бўлинмасида тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бугунги кунга қадар мазкур йўналишда ўтказилган мониторинглар давомида, мансабдор шахслар номига 12 та тақдимномалар киритилди, ҳокимларнинг асоссиз 139 та қарорларига протестлар келтирилиб, 924 гектар ер майдонлари заҳирага қайтарилди, 11 нафар мансабдор шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилиб, 96 та ҳолатда 18 гектар майдонларга ноқонуний қуриб олинган қурилмалар буздирилиши таъминланди, ноқонуний қурилган бино-иншоотларни буздириш ҳақида судларга 17 та даъво аризалари киритилиб, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 3 та жиноят ишлари қўзғатилди.
Қисқаси, ҳозирда мазкур йўналишда ишчи гуруҳлар томонидан жиддий мониторинг тадбирлари назорат остида ўтказилмоқда.
Равшан МАШАРИПОВ,
Сирдарё вилоят прокурори,
адлия катта маслаҳатчиси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг