Энергия сарфи саводхонлиги

15:45 14 Февраль 2025 Жамият
124 0

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан ҳамкорликда «Энергия сарфи саводхонлиги» мавзуидаги семинар-тренингларга старт берилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда қайд этилганидек, ёшларга энергиядан оқилона фойдаланишни эрта даврдан бошлаб ўргатиш ғоятда муҳим ва самарали. Бу жараёнда маҳаллий ва хорижий тажрибаларни таҳлил қилиш орқали истиқболли лойиҳаларни татбиқ этиш эса долзарб аҳамиятга эга.

Тренингда Япония ёшлар инновация маркази халқаро эксперти Юкинори Янагида ҳам қатнашиб, энергия сарфи саводхонлиги юзасидан халқаро ҳамкорлик лойиҳаларининг самаралари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Маълумот ўрнида: 2024 йили синов тариқасида 10 та мактабда "Ene-Kids.uz" дастури жорий этилган. Унда 380 нафар ўқувчи ва уларнинг 1626 нафар оила аъзолари лойиҳада иштирок этишди. Натижада, ҳафтасига 1,86 MWh электр энергияси ва 113 куб метр сув тежалди.

Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур лойиҳа 5 — 11-синф ўқувчиларига жорий этилганда, бир ҳафтада Ўзбекистондаги энг йирик электр станцияларидан бири "Таллимаржон" иссиқлик электр станциясининг 20 соатда ишлаб чиқарган электр энергияси ва 1800 та олимпиада бассейнларини тўлдиришга етадиган сув тежаб қолиниши мумкин.

Семинар-тренинглар Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтида 3 кун давомида бўлиб ўтади.

Шоҳсанам ЙЎЛДОШЕВА,

ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети талабаси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?