Энергия самарадорлигини ошириш бўйича ўрганишлар давом этмоқда

Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Самарқанд вилоятида энергия самарадорлигини ошириш бўйича илмий-техникавий ўрганишлар давом этмоқда.
Ўрганишлар давомида амалда яратилган иқтисод қилиш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида жойига чиққан ҳолда тегишли соҳадаги истеъмолчилар иштирокида амалий семинарлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, иссиқхоналарда газ танқислиги пайтларида қўшимча муқобил энергиядан фойдаланиш тизимини жорий қилиш имкониятлари билан танишиш ва уларни оммалаштириш мақсадида Пастдарғом туманида фаолият кўрсатаётган “Mamatqul Invest” МЧЖга қарашли иссиқхонада 60 нафардан ортиқ ушбу фаолият тури билан шуғулланувчи тадбиркорлар иштирокида кўргазмали семинар ўтказилди.
Унда, кўмир ёки дизель ёқилғисига ишловчи автоматлаштирилган тежамкор замонавий ускуналарга алмаштириш орқали энергия ресурсларини иқтисод қилиш мумкинлиги тушунтирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг