Энергетика вазирлиги электр энергияси режали ўчирилиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Энергетика вазирлиги соат 11 дан соат 17 гача электр энергиясини ўчирилиши ҳақида тарқалган хабарларни рад этди.
Вазирлик 26 июлда соатлик ва кунлик электр энергияси истеъмоли рекорди янгилангани ҳақида хабар эълон қилганди. Қайд этилишича, ушбу хабарда келтирилган фактлар нотўғри талқин қилинаётган ҳолатлар учрамоқда.
Хусусан, бир қатор Telegram каналларда бири-биридан кўчириб босилаётган постларда юқоридаги материалда келтирилган маълумот — 26 июль Тошкент шаҳрида соат 11 дан соат 17 гача айрим истеъмолчиларга киритилган қисқа муддатли вақтинчалик чекловлар ҳақидаги факт “Электр энергияси 11 дан 17 гача ўчирилади” мазмунида нотўғри талқин қилинмоқда. Айрим сайтлар ҳам режали ўчиришлар ҳақида ёзмоқда.
“Қатъий таъкидлаймизки, эртага ёки кейинги кунларда ҳам соат 11 дан соат 17 гача электр энергиясини ўчириш режалаштирилмаяпти”, дейилади раддияда.
Таъкидланишича, Энергетика вазирлиги ҳеч бир ҳудудда бу каби ўчиришларни режалаштирмаяпти. Хабарда фақат келгусида кузатилаётган иссиқлик фонида қайсидир ҳудудда ортиқча юклама туфайли авария ҳолати юзага келиш эҳтимоли пайдо бўлса, ўша тармоқ ёки трансформатор токи совиб олгунига қадар қисқа муддат тармоқдан узиб турилиши мумкинлиги айтилган.
Вазирликнинг билдиришича, айни кунларда ҳам генерация бўйича ҳеч қандай танқислик йўқ ва бу бўйича мажбурий ўчиришлар кўзда тутилмаган. Энерготизимда талабдан ортиқ 1300 МВт захира қувватлари мавжуд.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг