Эндиликда Тошкент давлат стоматология институти битирувчиларининг дипломи жаҳон миқёсида тан олинади
Архив фото
Бугунги кунда илк бор Ўзбекистон олий таълим муассасалари орасида Тошкент давлат стоматология институти дунё тан олган Бутунжаҳон тиббий таълим федерацияси томонидан (WFME президенти Девид Гордоннинг тавсияси, экспертлар хулосаси ва талаблари асосида) халқаро аккредитациядан ўтди.
Эндиликда Тошкент давлат стоматология институти битирувчиларининг дипломи жаҳон миқёсида тан олинади.
Мазкур халқаро аккредитация Ўзбекистондаги таълим дастурларининг халқаро сифат стандартларига мослигини баҳолаш жараёни бўлиб, Олий таълим сифати кафолати Европа ассоциацияси (ENQA) аъзоси ва Сифат кафолати агентликлари Европа реестрида (EQAR) мавжуд мустақил хорижий агентлик томонидан ўтказилди.
Бу эътироф институт жамоаси учун халқаро таълим майдонида имкониятларни кенгайтиради. Хусусан, таълим дастурларининг дунё ҳамжамияти томонидан тан олиниши, хорижий ОТМлар билан ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантириш, таълим жараёнлари ошкоралиги ва очиқлигини таъминлаш, битирувчилар компетентлигини оширишга хизмат қилади.
Тошкент давлат стоматология институтига халқаро аккредитация сертификатини топширишга бағишлаб ўтказилган тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. Тошқулов иштирок этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг