Энди мамлакатимизнинг яна 6 та ҳудудида ўқувчилар учун DELF имтиҳонларини топшириш имконияти яратилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорлигида умумтаълим мактабларининг француз тили устозлари билан учрашув ҳамда тақдирлаш маросими ташкил этилди.
Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова, Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Орелия Бушез, вазирлик мутасаддилари ҳамда педагоглар иштирок этди. Вазир Ҳ. Умарова тадбирни кириш сўзи билан очиб берди ҳамда сўнгги йилларда ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳалар ва келгусидаги режалар ҳақида сўз юритди.
Шундан сўнг, DELF халқаро сертификати синовларидан энг яхши натижа қайд этган устозларга сертификатлар топширилди.
Маълумот учун айтиш жоизки, 2024 йилда вазирлик ҳамда Франция элчихонаси ҳамкорлигида юртимиз мактабларида фаолият юритаётган 120 нафар француз тили ўқитувчиси Францияга грант асосида ўқишга юборилди.
Тадбирдан сўнг Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти биноси бўйлаб экскурсия ташкил этилди ва институт кутубхонасига совға қилинган 380 та француз тилидаги китоблар қабул қилиб олинди.
Шунингдек, тадбир доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва элчихона ўртасида мактаб ўқувчилари учун «DELF SCOLAIRE» имтиҳон марказларини ташкил этиш бўйича шартнома ҳам имзоланди.
Ушбу шартнома Франция Халқ таълими вазирлигининг расмий дипломи бўлган Француз тили таълими дипломининг мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган шакли (DELF scolaire) эндиликда нафақат Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги Француз Альянси марказларида, балки Ўзбекистондаги яна 6 та ҳудуддаги умумтаълим мактабларида топшириш имконияти яратилди.
Шаҳзода ЭРГАШЕВА,
ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг