Электр токи ёрдамида балиқ овлаганлар табиатга 100 миллион сўмдан ортиқ зарар етказди
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида жойлашган Шўркўл сув омборида экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Бу ҳақида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Унда айтилишича, ўтказилган рейд давомида Ғиждувон туманида яшовчи икки нафар фуқаро томонидан электр токи ёрдамида ноқонуний балиқ овлаш ҳолати аниқланган.
Ушбу шахслар томонидан 17 дона зоғора ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 1 дона Туркистон мўйловдори овлангани аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 107 миллион 532 минг сўм зарар етказилгани маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан 18 дона балиқ ҳамда 1 дона резина қайиқ ашёвий далил тариқасида олиб қўйилган. Тегишли органларга бирламчи ҳужжатлар юборилиб, ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг