Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрақўрғон, Давлатобод, Касби ва Чироқчи туман бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда, фуқаролар С.Н ва У.Я. ўзларига тегишли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини ҳамда «К.c.» МЧЖ раҳбари Ж.Ш. ва фуқаро О.Х. экин ер майдонларини суғоришда электр насосларини ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига уланиб, жами 336,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг