Электр энергиясини «иқтисод» қилмоқчи бўлган тадбиркорлар қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти икки вилоятда электр-энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқлангани ҳақида хабар берди.
Маълумотларга кўра, Наманган ва Андижондаги қонунбузарликларда етказилган зарар қарийб 3 миллиард сўмни ташкил этган.
Департаментнинг Чуст тумани бўлими ўтказилган терговга қадар текширувда «Ч.Ш.» МЧЖ масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш биносида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, жами 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликларини аниқлади.
Бошқа бир ҳолатда, Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ва «Ўзэнергоинспекция» вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда «Б.б.» НТМ масъул шахслари ва бошқалар ушбу таълим муассасаси биносини электр тармоғига тижорат мақсадида шартномасиз тўғридан-тўғри улаб, жами 892,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг