Оҳангаронда 316,4 млн сўмлик «свет» ўғирланди

15:05 12 Апрель 2025 Жамият
397 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳри бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Ўтказилган тезкор тадбирда аниқланишича, «Б.С.» МЧЖ раҳбари Х.Х. 4-кичик туман ҳудудида жойлашган спиртли ичимликлар савдо дўконида ноқонуний равишда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига уланиб олган.

Мазкур қонунбузилиш ҳолати натижасида жами 316,4 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади департамент хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?