ЕИ Россияга чекловларни айланиб ўтишда ёрдам бераётган давлатларга қарши иккиламчи санкциялар жорий қилиши мумкин
Фото: РИА Новости / Алексей Витвицкий
Европа Иттифоқи Россияга қўйилган чекловларни айланиб ўтишга кўмаклашаётган учинчи давлатларга қарши иккиламчи санкциялар жорий этиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Маълумотга кўра, бунда 2023 йилда тасдиқланган, аммо ҳали қўлланмаган санкцияларни айланиб ўтишга қарши механизмдан фойдаланилиши мумкин. Ушбу механизм орқали ЕИ муайян товарларни учинчи давлатларга экспорт қилиш, етказиб бериш ёки уларни ўтказишни тақиқлаш ҳуқуқига эга.
Мавзу юзасидан муҳокамалар жорий ҳафта охирига қадар Копенгагенда бўлиб ўтадиган ЕИ ташқи ишлар вазирлари йиғилишида давом эттирилади.
Bloombergʼнинг ёзишича, учрашувда Россиянинг нефть-газ ва молия секторига қарши қўшимча санкциялар, шунингдек, Россия товарларини импорт ва экспорт қилишга қўйиладиган янги чекловлар масаласи ҳам муҳокама этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг