Эгей денгизи соҳилидаги марварид — Фоторепортаж
Фетҳие Туркиянинг Эгей денгизи соҳилидаги марвариддир. Тўғридан-тўғри қояларга ўйилган ҳайратланарли антик манзараларга эга улкан Ликия тоғлари, мовий шаффоф денгизи, деярли йил давомида илиқ ва мўътадил об-ҳавоси, сўлим табиати – апельсин, анор, лимон, қарағай дарахтлари, қумли соҳиллари — буларнинг барчаси Фетҳиега турк курортлари орасида бутун дунёдан келган сайёҳларнинг эътиборини қозонишга имкон беради.

Фетҳие Даламан аэропортидан 60 км. Анталия аэропортидан 300 км. узоқликда жойлашган.
Ўлудениз Фетҳиенинг машҳур курортларидан бўлиб, у ерда гўзал табиат қўйнидаги қумли соҳилларда мароқли дам олишингиз кафолатланади. Гўжек — яхтачиликнинг пойтахти ҳамда Ликия тоғлари орасида парапланда учишингиз мумкин бўлган Фетҳиедаги ажойиб маскандир.

Фетҳиедаги соҳиллар, одатда, оқ қум ва тошлардан иборат бўлиб, ноёб тошбақалар тухум қўйиш учун келадиган узун қумли соҳил пиёда юриш учун айни муддао. Шунингдек, шаффоф зилол сувда сузиш учун Агиа Никола оролига ташриф буюришингиз мумкин.

Фетҳие яқинида диққатга сазовор жойлар етарлича кўп. Уларнинг аксарияти зилзилалар натижасида вайрон бўлган, аммо баъзи қадимий бинолар сақланиб қолган. Мисол тариқасида, Рим театри қолдиқлари ёки 600 йиллик тарихга эга рицарь қалъаси харобалари билан танишишингиз ва Мендос қоясига ўйилган Ликия қабрларини зиёрат қилишингиз мумкин. Улардан энг қадимий ва энг каттаси — Аминтас қабридир.

Сиз яхта ижарага олиб, Гўжекдаги 12 оролга саёҳатга чиқишингиз ва Фетҳиедаги Бабадағ қоясидан сакрашингиз мумкин. Спортга қизиқмайдиганлар учун эса, Кая Кай шаҳарчасига экскурсия қилишни, қарағайзорлар оралаб сайр қилишни, сўнг эса, Капалаклар водийсига ташриф буюришни тавсия қиламиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг