Дзюдо: Термиз шаҳри Ўзбекистон Кубогига мезбонлик қилади
Жорий йилнинг 26 — 28 май кунлари Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги бўлиб ўтади.
«Сурхон Арена» спорт саройи мезбонлик қилувчи ушбу мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан дзюдочилар ғолиблик йўлида татамига чиқадилар.
Уч кун давом этадиган мамлакат кубогида айни пайтдаги ўз вазн тоифаларининг биринчи рақамли дзюдочилари иштирок этмайди.
Улар ҳозирда Самарқанд ва Тошкент вилоятида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинларида Грузия ҳамда Хорватиядаги халқаро турнирларга тайёргарлик кўришяпти.
Бугун Ўзбекистон Кубогида дзюдочиларни рўйхатдан ўтказиш, бешта вазн тоифаси учун вазн ўлчаш ҳамда қуръа ташлаш маросимлари бўлиб ўтади.
Эртага мусобақанинг биринчи куни эркаклар ўртасида -60, -66, аёлларда эса -48, -52 ва -57 кг. вазн тоифаларида ғолиб ҳамда совриндорлар номи маълум бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг