Дзюдо: ҳамюртимиз Абу-Даби «Катта Дубулға» турнирида кумуш медалга сазовор бўлди
Фото: Туризм ва спорт вазирлиги
Шу кунларда БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича «Катта Дубулға» туркумига кирувчи нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам медаллар учун баҳс олиб боришяпти.
Мусобақанинг иккинчи кунги баҳсларида уч нафар вакилимиз татамига чиқишди. Афсуски, -81 кг. вазн тоифасидаги дзюдочимиз Суҳроб Турсунов илк учрашувдаёқ мағлубиятга учраб, ўз иштирокини эрта якунлади.
Худди шу вазн тоифасидаги яна бир дзюдочимиз Арслонбек Тожиев эса 5-ўринни эгаллади. У илк босқичда Саудия Арабистони вакили Муҳаммад Ал Ҳарби устидан иппон баҳоси билан ғалаба қозонди. Тожиев полшалик Павел Дрзимални ҳам мағлубиятга учратгач, бронза медали учун кечган баҳсда россиялик Аслан Лаппинаговга имкониятни бой берди. Шу тариқа ҳамюртимиз бронза медалидан қуруқ қолди.
-73 кг. вазн тоифасида тажрибали дзюдочимиз Ҳикматиллоҳ Тўраев мусобақанинг кумуш медали билан тақдирланди. Ҳикматиллоҳ мусобақадаги иштирокини иккинчи даврадан бошлади ва саудиялик Абдуллоҳ Ҳамадни иппон баҳоси билан таслим қилди.
Ҳамюртимиз чорак финалда тожикистонлик Сомон Маҳмадбековни ҳам иппон баҳоси билан мағлуб этди. Тўраев финал чиптаси учун кечган беллашувда "Лондон-2012" Олимпиадасининг олтин, "Рио-2016"да кумуш ҳамда "Токио-2020" Олимпия ўйинларида бронза медалига сазовор бўлган грузиялик Лаша Шавдатуашвилидан устун келди. Баҳс деярли 10 дақиқа давом этди.
Бироқ, Ҳ.Тўраев олтин медаль учун кечган финал баҳсида мўғулистонлик Тсогтбаатар Тсенд-Очирга имкониятни бой берди. Натижада ҳамюртимиз Абу-Даби «Катта Дубулға» турнирининг кумуш медали ҳамда 700 рейтинг очкосига эга бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг