Душанбеда қабул қилинган битим Ўзбекистонда ратификация қилиниши мумкин
Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати
Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Қозоғистон Республикаси, Қирғиз Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ёшларга оид сиёсатнинг умумий йўналишлари тўғрисидаги Битимни (Душанбе, 2023 йил 14 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Маълум бўлишича, ушбу битимни тузиш ташаббуси 2022 йил 21 июлда Чўлпон-Отада ўтказилган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг ИВ маслаҳат учрашувида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган эди.
«Битим — минтақа ёшларини бирлаштириш ва ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим ҳужжат ҳисобланади», дейилади хабарда.
Мазкур Битим Марказий Осиё давлатларида давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга ҳамда ташаббусларни қўллаб-қувватлаш борасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.
Битимнинг асосий йўналишлари сифатида ёшларни Марказий Осиё давлатларининг ижтимоий, маданий, сиёсий ва иқтисодий ҳаётига жалб қилиш, ёшларнинг жамият ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, соғлом ва баркамол ёш авлодни тарбиялашга қаратилган турли дастурларни ишлаб чиқиш, таълим муассасаларида таҳсил олувчи ёшлар ўртасида очиқ ва сифатли таълим олишни таъминлаш каби бир қатор йўналишларни қамраб олган.
Шунингдек, битимни ратификация қилиш орқали истеъдодли, иқтидорли ва қобилиятли ёшларнинг ижодий фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшлар ўртасида ихтиёрий (волонтёрлик) ҳаракати фаолиятини рағбатлантириш ва тарғиб қилиш, Марказий Осиё халқаро таълим ёшлар туризмини ривожлантиришга кўмаклашиш ва ёшлар аудиторияси учун мўлжалланган туризм инфратузилмасини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш каби имкониятлардан янада кенгроқ фойдаланиш мумкин бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг