Дунёга машҳур Париж шаҳрида кураш байрами тантанаси

14:19 26 Июль 2022 Спорт
558 0

Хабар берганимиздек, кеча, 24 июль куни Франция пойтахти Париж шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнир ташкил этилди.

Европа қитъасида «олижаноб спорт» дея эътироф этилаётган миллий спортимиз бўлмиш кураш яна сайёрамиздаги энг гўзал шаҳарлардан бири Парижда тантана қилди. Франциянинг рамзий тимсолига айланган дунёга машҳур Эйфел минораси пойида ўтказилган мусобақа довруғи етти иқлимга таралди, десак муболаға бўлмайди.

Жаҳоннинг 30га яқин давлати полвонлари иштирок этган турнирда Европанинг кўзга кўринган полвонлари жам бўлишди. Ўз навбатида ўзбек полвонлари ҳам ушбу мусобақада ҳеч кимдан кам эмасликларини намойиш этдилар.

Мутлақ вазн тоифасида ўтказилган мусобақада гиламга чиққан ҳар бир полвон миллати, дини ва эътиқодидан қатъи назар ўзбекона қадриятларимизга ҳурмат бажо келтирди. Чунончи, кураш гиламига чиққан ҳар бир спортчи беллашув аввалида рақибига ҳурмат сақлаган ҳолда таъзим қилиб баҳсларга киришди, «кураш» чақириғи бўлганда курашди, «тўхта» дейилганда тўхтади. Бир сўз билан айтганда, дунё полвонлари ўзбекча кураш тушди.

Қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтган мусобақа якунида эркаклар ўртасида ҳамюртимиз Муҳаммадкарим Хуррамов, аёллар орасида эса Германия вакиласи Жасмин Грабовскилар бош совринни қўлга киритишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилган халқаро турнир ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:

Эркаклар

1. Муҳаммадкарим Хуррамов (Ўзбекистон),

2. Кулум Закро (Сербия),

3. Бобан Данов (Македония),

3. Каспер Сзуровски (Полша),

5. Мармелюк (Эстония),

5. Александр Папаниколау Панагиотис (Греция),

7. Угеш Гаэтан (Франция),

7. Денис Цоколь (Литва),

Аёллар

1. Жасмин Грабовски (Германия),

2. Сандра Ликун (Полша),

3. Лаурин Манике Соланcэ (Франция),

3. Бологан Викторитса (Бельгия),

5. Габриела Гигова (Болгария),

5. Ниcолета-Карина Ганеа (Руминия),

7. Ҳанна Лолова (Украина),

7. Дурдона Абдужабборова (Ўзбекистон).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер