Дунёдаги энг хавфли инфекция маълум бўлди

00:41 09 Ноябрь 2024 Дунё
391 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари дунёдаги энг ҳалокатли юқумли касаллик номини маълум қилди. Қайд этилишича, COVID-19 рекордини сил касаллиги янгилади.

Ҳисобот муаллифлари 2023 йил учун 193 мамлакат маълумотларини таҳлил қилди. Натижалар шуни кўрсатдики, 1,25 миллион киши сил касаллигидан, 320 минг киши эса коронавирусдан вафот этган.

2023 йилда 10,8 миллион киши сил касаллигига чалинган, бу бир йил аввалгидан (10,7 миллион) бироз кўп. Бу кўрсаткичининг 56 фоизи бешта мамлакатга тўғри келади. Хусусан Ҳиндистон, Индонезия, Хитой, Филиппин ва Покистон.

Сил касаллиги Mycobacterium tuberculosis патоген бактериясидан келиб чиқади. Уни 85 фоиз ҳолларда даволаш мумкин. Аммо даволанмаслик 50 фоиз ҳолатгача ўлимга олиб келиши мумкин.

«2030 йилгача сил касаллиги эпидемиясини тугатиш учун шошилинч чоралар кўриш керак», дейди экспертлар.

Ҳисоботда, шунингдек, дунёда сил касаллигидан ўлимлар сони аста-секин камайиб бораётгани қайд этилган.

Ҳозирда олтита янги вакцинанинг 3-босқич клиник синовлари давом этмоқда. ЖССТ веб-сайтининг хабар беришича, беш йил ичида даволаш бўйича янги кўрсатмалар ёки дорилар эълон қилиниши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?