Дунёда COVID-19 билан касалланиш яна ортиб бормоқда. ЖССТ жиддий ташвишда
Фото: China Daily
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) COVID-19 билан касалланишнинг ортиши сабабли эпидемиологик назоратни кучайтиришни тавсия қилмоқда.
Дунё мамлакатлари COVID-19 билан касалланишнинг ортиши ва EG.5 "Омикрон" штамми вариантининг тарқалиши муносабати билан эпидемиологик назоратни кучайтириши керак. Бу ҳақда ЖССТ расмий вакили Кристиан Линдмайер Женевада бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
“Эпидемиологик кузатувни олиб бориш муҳим. Мамлакатлар кузатув ва ҳисобот беришни сезиларли даражада заифлаштирди “, деди Линдмайер.
Унинг қўшимча қилишича, агар нима содир бўлаётгани ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлинмаса, кейин қандай ҳаракат қилиш имконсиз бўлади.
Унинг сўзларига кўра, ЖССТ мамлакатларни кўпроқ кузатувлар ўтказишга ва мониторинг натижалари ҳақида кўпроқ мулоқот қилишга ундайди.
Аввалроқ, ЖССТ бир ой ичида дунёда коронавирус билан касалланганлар сони деярли икки баравар, яъни 80 фоизга ошгани ҳақида хабар берган эди. Ташкилот маълумотларига кўра, 10 июлдан 6 августгача инфекциялар сони деярли 1,5 миллионни, вафот этганлар эса 2,5 минг кишини ташкил этган. Бунгача ташкилот EG.5 дунё бўйлаб тез тарқалаётгани ҳақида хабар берган эди.
Мазкур мутация илк бор шу йилнинг март ойида Ҳиндистонда аниқланган эди. Бир ой аввал эса у Буюк Британияда ҳам қайд этилди.
Ҳозир ҳар икки мамлакатда EG.5.1ни юқтирганлар сони ортиб бормоқда. Жумладан, Ҳиндистонда бу мутация билан хасталанган беморлар сони 1500 нафардан ошиб кетди.
Буюк Британияда эса июль ойи биринчи ярмида COVID-19 ташхиси қўйилганларнинг тахминан 11,8 фоизида ушбу мутация аниқланган. Август ойидаги маълумотлар бу кўрсаткич 14,6 фоизга ошган.
ЖССТ экспертлари вирусни юқтирганлар сони жадал ўсиши мумкинлигидан хавотирда. Бу дунёдаги эпидемиологик вазиятга жиддий таъсир кўрсатмай қолмайди.
“Омикрон” штаммининг субварианти ҳисобланган EG.5.1 аксарият ҳолларда бурун оқиши, бош ва томоқ оғриғи, аксириш ҳамда ҳолсизлик каби аломатлар билан намоён бўлмоқда. Ҳозирча янги мутациянинг юқувчанлик даражаси ва асоратлари ҳақида якуний хулосалар йўқ.
Буюк Британияда эса ушбу мутацияни юқтириш туфайли шифохонада ётиб даволанувчилар сони ортган. Шундан келиб чиққан ҳолда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти EG.5.1 ни кузатув остига олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг