Дунё бўйлаб банклар ва авиакомпаниялар ишида узилишлар кузатилди
Иллюстратив фото
АҚШ, Германия, Австралия ва бошқа мамлакатларда глобал техник носозлик қайд этилди. Бунинг оқибатида алоқа операторлари, банклар ва авиакомпаниялар катта зарар кўрди.
«ABC» телеканали маълумотларига кўра, Австралиядаги техник носозлик бугунги кунда бутун дунё бўйлаб компания ва муассасалар олдида турган техник муаммоларнинг бир қисмидир.
Манбада айтилишича, муаммо АҚШнинг «CrowdStrike» киберхавфсизлик фирмаси билан боғлиқ. Австралияда бу «Microsoft» ноутбуклари билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарди. Кўплаб қурилмалар тасодифий қайта ишга туширилди ва кўк экранда хато хабари кўрсатилди.
«Глобал узилиш кўплаб австралиялик бизнес ва давлат идораларига таъсир қилди. Узилиш алоқа операторлари, медиа веб-сайтлари, банклар ва авиакомпанияларга, шунингдек, серверларга ҳам таъсир кўрсатди», дейилади телекомпания хабарида. Қайд этилишича, муаммо ушбу телеканални ҳам четлаб ўтмаган.
Австралиянинг «WA Today» газетасининг ёзишича, носозликдан тўлов тизимлари, жумладан, «Apple Pay» ҳам зарар кўрган.
Техник узилишлар сабаб АҚШнинг «Delta», «United Airlines» ва «American Airlines» каби йирик авиакомпаниялари барча рейсларни бекор қилди.
Берлин халқаро аэропортида маълум муддатга фаолиятини тўхтатди.
«ABC» маълумотларига кўра, носозлик «CrowdStrike» томонидан шу ҳафта бошида чиқарилган дастурий таъминот янгиланиши туфайли юзага келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг