Дубайда ўзбекистонлик йўловчи самолёт бортида жанжал чиқарди
Дубайдан Тошкентга учишга ҳозирлик кўраётган самолёт бортида муштлашув келиб чиқди. Бу ҳақда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизлик департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 16 апрель куни Дубай шаҳрида Uzbekistаn Airways авиакомпаниясининг рейси Тошкентга учишга ҳозирлик кўраётган бўлган.
Самолёт эшиклари ёпилган ва трап олиб ташланган, бироқ ноқулай об-ҳаво шароити туфайли парвоз кечиктирилган. Бу вақтда йўловчилардан бири, 45 ёшли Ўзбекистон фуқароси жанжал келтириб чиқарган.
У баланд овозда сўкинган ва самолёт эшикларини очишни талаб қилган. Самолёт экипажи ғазаб отига минган аёл билан мунозара қилишга уриниб кўрган. Бошқа бир йўловчи уни тинчлантиришга уринган, бироқ бу аёллар ўртасида муштлашувга сабаб бўлган.
Шундан сўнг аэропорт полицияси иккала йўловчини ҳам рейсдан олиб чиқиб кетган, бу воқеа учиш вақтининг 2 соатга кечикишига олиб келган. Оқибатда бошқа рейслар жадвали ҳам мажбурий ўзгартирилган ва бу авиаташувчига 5037 доллар миқдорида қўшимча харажатлар келтириб чиқарган.
Транспорт ва туризм объектларида хавфсизлик бошқармаси томонидан йўловчиларга нисбатан терговга қадар текширув ўтказилиб, етказилган зарар тўлиқ қопланган, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузилиб, судга юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг