Донорлар қандай ҳуқуқ, имтиёз ва кафолатларга эга?
Қонунчиликка кўра:
— қон ва унинг таркибий қисмларини мунтазам равишда ҳамда бепул топширувчи донор “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланади ва БҲМнинг 5 баравари (1 млн 650 минг сўм) миқдорида бирйўла бериладиган пул мукофоти олади;
— мазкур кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади;
— қон топширадиган куни, шунингдек тиббий кўрикдан ўтадиган куни донор ана шу кунлар учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод қилинади;
— ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари, таълим олувчиларнинг бошқа тоифалари қон топширадиган куни, шунингдек тиббий кўрикдан ўтадиган куни машғулотлардан, ҳарбий хизматчилар эса нарядларни бажаришдан, хизматни ўташнинг вахта ва бошқа шаклларидан озод қилинади;
— донорга ҳар сафар қон топширган куннинг бевосита эртасига дам олиш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча 1 кун берилади;
— донор хоҳишига кўра мазкур дам олиш куни ҳар йилги меҳнат таътилига қўшиб берилиши мумкин;
— донорлик учун пул мукофотлари, шунингдек тиббиёт муассасаларининг ходимлари томонидан қон олганлик учун олинадиган суммалар солиқ тўловчининг жами даромади таркибига киритилмайди;
— донор ходимларга кўрикдан ўтиш, қон топшириш ва қон топширилган ҳар бир кундан кейин бериладиган дам олиш кунлари учун тўлов, ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш жумласига киради;
— соғлиғи сақланиши тиббиёт ходимлари томонидан кафолатланади ҳамда соғлиғига етказилган зарарнинг ўрни қопланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг