ДХХ ва Мудофаа вазирлиги раҳбариятидаги тайинловлар расмий эълон қилинди

00:43 24 Ноябрь 2024 Сиёсат
932 0

Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимини Баҳодир Қурбонов эгаллади. Абдусалом Азизов Хавфсизлик кенгашига тайинланди. Бу ҳақда УзА хабар берди.

ДХХнинг раиси лавозимига Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов тайинланди. Янги раҳбарни тайинланиши маросимида Абдусалом Азизовнинг давлат хавфсизлиги тизимининг ривожига қўшган ҳиссаси алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, янги тайинланган ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов генерал-лейтенант Азизовнинг хавфсизлик тизимининг янгиланиши ва янги кадрларни тарбиялашдаги меҳнатини алоҳида қайд этди.

Абдусалом Азизов унга қайси лавозимда ишлаш буюрилмасин, халқ ва президентга содиқ қолиб ишлашга тайёрлигини билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер