Умумий баҳоси 1 млрд 124 млн сўмлик олтин қуймаларини сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди
Видеодан кадр
Андижон шаҳрида яшовчи шахс оғирлиги 672 гр. бўлган бир бўлак олтин қуймасини Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи заргарга 40 минг АҚШ долларига сотган вақтида уларнинг иккаласи ҳам ушланди.
Сўнгра ушбу заргар буюртмасига кўра, Олмалиқ шаҳридан оғирлиги 613 гр. бўлган бир бўлак олтин қуймасини олиб кетаётган Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “Кобальт” автомашина Чуст туманида тўхтатилиб, ашёвий далил процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Бошқа бир ҳолатда эса Наманган шаҳрида яшовчи шахс Поп тумани ҳудудида Ангрен шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро билан учрашиб, ундан оғирлиги 250 гр. бўлган 3 та олтин қуймасини сотиб олган вақтида уларнинг иккаласи ҳам ушланди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида умумий баҳоси 1 млрд. 124 млн. сўмлик, жами 1 кг 535 гр. олтин қуймалари ҳамда 40 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг