«ДХХ кубоги» ғолиблари маҳалласига «Ёшлар гузари» қуриб берилди

Фото: «Халқ сўзи»
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Сўнгги йилларда Қамаши туманининг Самарқанд маҳалласи нафақат туман, балки вилоят, республика доирасидаги давраларда ҳам тез-тез тилга тушмоқда. Бунга сабаб — маҳалланинг ҳаваскор ёш футболчилари эришаётган натижалар.
Таъкидлаш жоиз, Самарқанд маҳалласининг ҳаваскор ёшларидан ташкил этилган футбол жамоаси 2021 йилда «Давлат хавфсизлик хизмати кубоги» мусобақасининг илк ғолибига айланган эди. Бунинг учун уларнинг маҳалласига мукофот сифатида мини-футбол майдони қуриб берилганди.
Мусобақанинг 2023 йилги мавсумида жамоа яна бир бора ғолибликка эришди. Мусобақа низомига кўра, ёш футболчиларнинг бу ютуғи мини-футбол майдони билан мукофотланиши лозим эди. Бироқ худди шундай мукофотга аввал эга бўлингани боис, бу гал уларнинг маҳалласи учун «Ёшлар гузари» қуриб берилди.
Замонавий типда барпо этилган «Ёшлар гузари» биносида IT марказ, кутубхона, аёллар ва эркаклар сартарошхонаси, тикувчилик цехи жойлашган. Гузар атрофидаги мўъжаз сайргоҳда эса ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказиши мумкин.
Мажмуанинг тантанали очилиш маросими маҳалла аҳли учун ҳақиқий байрамга айланиб кетди.
Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи Жўрабек Норалиев, туман сектор раҳбарлари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этиб, ёш футболчиларнинг ютуқларини яна бир бора эътироф этишди. Маҳалла аҳлини замонавий мажмуа билан қутлашди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг