ДХХ ер майдонларини ноқонуний сотмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида донли экинлар етиштириш билан шуғулланувчи фермер хўжалик раҳбари ҳокимият тизимидаги танишлари орқали хўжаликнинг 3 гектар ер майдонини иссиқхона ташкил этмоқчи бўлган, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 300 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фермер хўжалик раҳбари олдиндан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи, 1992 ва 1998 йилларда туғилган 2 нафар шахс ўзаро тил бириктириб, давлат захирасидаги 8 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали Кўкдала туманида истиқомат қилувчи фуқарога яшаш хонадони қуриши учун олиб бериш эвазига 180 миллион сўм талаб қилган.
Шундан сўнг, улар олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг