ДХХ Бош бошқармаси бошлиғи вафот этди

10:23 04 Апрель 2025 Жамият
193 0

Фото: ДХХ

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган полковник Избосаров Агзам Фахриддинович вафот этди. Бу ҳақда «Хавфсизлик» Telegram каналида маълум қилинди.

«ДХХ раҳбарияти полковник Избосаров Агзам Фахриддиновичнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради», дейилади расмий хабарда.

Маълумот учун, Агзам Избосаров техника фанлари номзоди (PhD), техника фанлари доктори (DSc) илмий даражаларини олган. У 2005 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқа ходими» фахрий унвони ҳамда 2021 йилда «Мардлик» ордени билан тақдирланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?