Диёра Келдиёрова йилнинг энг яхшиси бўлишга даъвогарлик қилмоқда
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) 2024 йил якунларига кўра энг яхшиларни аниқлаш бўйича овоз бериш жараёнлари бошланганини эълон қилди.
Эътиборлиси шундаки, IJF томонидан тақдим қилинган йўналишларда ўзбек дзюдосига алоқадор қуйидаги 5 номзодни учратиш мумкин:
Болалар учун дзюдо: Ўзбекистон дзюдо федерациясининг ташаббуси билан ташкил этилган «judogirls.uz» лойиҳаси;
Йил воқелиги: Диёра Келдиёрованинг япониялик Ута Абе устидан қозонган ғалабаси;
Муваффақиятли мураббийлик: Марко Шпиттка (Ўзбекистон аёллар терма жамоасидаги иши учун);
Йилнинг энг яхши аёл дзюдочиси: Диёра Келдиёрова;
Йил иппони: Муҳаммад Жумаевнинг Душанбе «Катта дубулға» турниридаги усули.
Овоз бериш фақатгина ИЖФ нинг «JudoTV» платформаси орқали амалга оширилади. Бунинг учун «JudoTV» мобил иловасини юклаб олиш ёки қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Овоз бериш 2025 йилнинг 10 январигача давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг