Дийдор ширин: видеоконференцалоқа орқали мулоқот
Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Навоий вилоятида ҳам мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Ватанпарварлик ойлиги” дастури мундарижаси ҳар қачонгидан-да ранг-баранг. Унинг доирасида вилоятдаги меҳнат жамоалари, таълим муассасалари, маҳаллаларда учрашувлар ўтказилиб, мамлакатимиз ва халқимиз тинчлик-осойишталигини ҳимоя қилаётган ҳарбий хизматчиларга юксак эҳтиром кўрсатилмоқда. Вилоят ўлкашунослик музейдаги кўргазмалар, ҳарбий қисмлардаги “очиқ эшиклар”, ҳарбийлар иштирокидаги “Заковат” интеллектуал ўйинлари ҳамда бошқа турли тадбирлар шулар жумласидан.
Вилоятнинг Учқудуқ туманидаги ҳарбий қисмда ташкил этилган “Аскар ота-оналарини шарафлаймиз!” номли онлайн телекўприк, айниқса, ҳаяжонли онларга бой бўлди. Унда тумандаги 99818-сонли ҳарбий қисмда йигитлик бурчини ўтаётган 16 нафар қашқадaрёлик аскар ота-оналари билан видеоконференцалоқа тизими орқали мулоқот қилди.
— Мамлакатимизда тинчлик ва осойишталик ҳукм сураётган шароитда фарзандларимизнинг ўз йигитлик бурчини ўтаётганлиги қалбимизни шукроналик билан тўлдиради, — дейди ғузорлик аскар онаси Насиба Қаршиева. — Албатта, бу Президентимизнинг оқилона ташқи ва ички сиёсатининг самараси. Биз, оналар учун тинчлик барқарорлигидан улуғворроқ рўшнолик йўқ.
Тадбирда сўзга чиққан ҳарбийлар Ўзбекистон миллий армиясидаги ўзгаришлар, замонавий қуроллар ва технологиялар, шунингдек, Қуролли Кучларимизнинг жаҳон рейтингларида юқори ўринларга кўтарилаётгани билан аскар оналарини таништирди.
Видеоконференцалоқа орқали ўз фарзандлари билан дийдорлашган ота-оналар уларнинг ҳарбий хизмат давомида улғайиб, камолотга етишаётганидан мамнун эканлигини билдиришди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг