Департамент Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдосини фош қилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Андижон шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахсларни қўлга туширди. Бу ҳақда Департаментнинг ахборот хизмати хабар берган.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро А.А. ва бошқалар ушланган.
Қайд этилишича, улар фуқаро М.Х.га 50 қутидаги жами 500 дона «Pregabalin Capsule IP 300 mg» номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситасини 900 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Статистика агентлиги чет эл капитали асосида ишлаётган корхоналар сонини очиқлаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг