“Денгизкўл” нефть ва газ конлари мажмуасида АКТ кенг жорий этилмоқда

09:49 23 Июль 2022 Иқтисодиёт
750 0

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан “Рақамли кон концепцияси” лойиҳаси асосида конлардаги технологик жараёнларни автоматлаштириш ва мониторинг қилиш тизимини жорий этиш, бошқарув аппарати ҳамда нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг Ахборот коммуникация технологиялари департаменти ходимлари томонидан “Денгизкўл” нефть ва газ конлари мажмуаси замонавий ахборот-коммуникация технологиялари тадбиқ этилмоқда.

Объектнинг “Ўртабулоқ” сқув компрессор станцияси ҳудудида “Lite Beam 5AC Gen2” қурилмаси, “Денгизкўл” сиқув компрессор станцияси, “Денгизкўл” нефть ва газ конлари мажмуаси ишчилар шаҳарчаси ҳамда “Сардоб” кони ҳудудларида “Power Beam 5ac-620” қурилмалари ўрнатилди ва ишга туширилди.

Шунингдек, қуйидаги объектларни бир бирига боғловчи 3200 метр узунликдаги оптик толали алоқа кабели ётқизилди:

— “Ўртабулоқ” конининг маъмурий биноси – “Ўртабулоқ” сиқув компрессор станцияси – “Сомонтепа” сиқув компрессор станцияси – “Ўртабулоқ” газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси – “Ўртабулоқ” кони ошхонаси оралиғига 1500 метр;

— “Денгизкўл” сиқув компрессор станцияси – “Денгизкўл” газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси – “Денгизкўл” кони ошхонаси оралиғига 1000 метр;

— “Ишчилар шаҳарчаси” – “Денгизкўл” нефть ва газ конлари мажмуаси диспетчерлик хизмати биноси – мажмуа ошхонаси оралиғида 700 метр узунликдаги оптик толали алоқа кабели ўрнатилди.

Шунингдек, “Ўртабулоқ” кони, сиқув компрессор станцияси ва газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси ҳамда “Сомонтепа” сиқув компрессор станцияси маъмурий биноларига “6U” коммуникация шкафи, “Еthеrnеt” коммутатор қурилмалари ўрнатилди ҳамда умумий 600 метр узунликдаги “UTP” русумидаги тармоқ кабели ётқизилди ва розеткалар ўрнатилди.

Шунингдек “Денгизкўл” нефть ва газ конлар мажмуаси, сиқув компрессор танцияси ҳамда газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси объектида “6U” коммуникация шкафи, “Еthеrnеt” коммутатор қурилмалари ўрнатилди ва умумий 850 метр узунликдаги “UTP” русумидаги тармоқ кабели ётқизилди ва розеткалар ўрнатилди.

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси объектларида телекоммуникация ва алоқа тармоғи инфратузилмасини ривожлантириш ишлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?