“Dedeman” бренди остида Тошкент шаҳрида қад ростлаган меҳмонхона фаолият юритади

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Пойтахтимизнинг Яккасарой туманида “Zarafshаn Golden Group” компанияси тасарруфидаги “Zarafshon buildings” МЧЖ томонидан ташкил этилаётган меҳмонхона “Dedeman” меҳмонхоналар тармоғи ҳамкорлигида ўз фаолиятини бошлайди. Маълумки, “Dedeman” меҳмонхоналар тармоғи мазкур соҳада фаолият юритувчи дунёдаги энг йирик компанияларидан ҳисобланади.
“Zarafshon buildings” МЧЖ ва “Dedeman” меҳмонхоналар тармоғи ўртасида мазкур тўрт юлдузли меҳмонхона ташкил этиш юзасидан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 21 қаватдан иборат бинонинг 6 қавати меҳмонхона, 12 қавати офислардан иборат бизнес марказ бўлади. Биринчи қаватда меҳмонларни кутиш зали жойлашган. 2-қаватда 300 ўринга эга ресторан, шунингдек, конференц-заллар ташкил этилади. Меҳмонхонамиз 103 та хонадан иборат бўлиб, люкс, стандарт ва оддий хоналар бўлади.
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг