Давлат мулки харидорига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери берилади
Қонунга кўра, хусусийлаштириладиган давлат мулки бўйича:
— давлат кўчмас мулк объектининг олди-сотди шартномаси ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармалари, харидор ҳамда балансда сақловчи иштирокида, шу жумладан электрон шаклда тузилади;
— давлат муассасаларининг, давлат унитар корхоналарининг, хўжалик жамиятларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушининг олди-сотди шартномаси ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармалари ва харидор ўртасида, шу жумладан электрон шаклда тузилади.
Хусусийлаштириладиган давлат мулкининг олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятлар бажарилганидан кейин, 5 иш куни ичида харидорга давлат хизматлари марказлари орқали ёки ЯИДХП (my.gov.uz) воситасида QR-код қўйилган ҳолда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери берилади.
Давлат мулкини хусусийлаштириш ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборот ваколатли давлат органининг ёки унинг ҳудудий бошқармаларининг, жалб қилинган савдолар ташкилотчисининг ҳамда инвестиция воситачисининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг