Давлат меҳнат инспекциясига камерал назорат ўтказиш ваколати берилади
Аввал хабар берганимиздек, “Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди.
Унга кўра, саноат кириб бормаган маҳаллаларда 2025 йил 1 декабрга қадар 1 000 та, 2026 йилда 2 000 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда кичик ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилади.
“Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари негизида касбий кўникмалар марказлари ташкил этилади ҳамда қуйидагилар йўлга қўйилади:
2025 йил 1 январдан иш берувчилар талабига мослашувчан ўқитиш муддати ва вақтини назарда тутувчи тезкор курслар;
2025 йил 1 мартдан амалий касбий кўникмаларни бевосита иш жойида шакллантириш имконини берувчи янги тажрибани жорий этиш;
2026 йил 1 январгача касбий кўникмалар марказларини халқаро баҳолаш ташкилотларининг аккредитациясидан ўтказиш орқали уларнинг битирувчиларига хорижда тан олинадиган сертификатлар (малака паспортлари) бериш;
2026 йил 1 июлгача халқаро стандартлар бўйича касбий малакани баҳоловчи маркази ташкил қилинади ва хорижий давлатларда тан олинадиган малака сертификати бериш;
Шунингдек, 2025 йил 1 мартдан:
- Давлат меҳнат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари мансабдор шахсларига меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаганлиги учун камерал назорат ўтказиш ваколати берилади.
- мулкчилик шаклидан қатъи назар барча ташкилотларда меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнат муҳофазаси таъминланганлик ҳолати онлайн рейтинг асосида баҳоланади.Президентнинг янги қарори эълон қилинди
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг