Давлат хизматчилари ойлиги 400 фоизга ошади – Муҳаммад Абазид
Сурия Молия вазирлиги ҳукуматнинг самарадорлиги ва масъулиятини ошириш учун келгуси ойдан давлат сектори ходимларининг иш ҳақини 400 фоизга оширишга қарор қилди. Бу ҳақида «Reuters» нашри хабар берди.
Таъкидланишича, бу қарор вазирликларни маъмурий қайта қуришни тугатгандан сўнг кучга киради. Иш ҳақини ошириш ҳукуматнинг мавжуд ресурслари, шунингдек, минтақавий ёрдам, сармоя ва Суриянинг хориждаги активларини музлатишга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳисобидан молиялаштирилади. Расмийлар бунинг учун тахминан 127 миллион АҚШ доллар сарфлашни режалаштирмоқда.
«Бу ҳаракатимиз мамлакатдаги иқтисодий воқеликни фавқулодда ҳал қилиш йўлидаги биринчи қадамдир. Давлат сектори ходимларининг бу ойлик маошлари шу ҳафтанинг ўзида тўланади», — дейди Сурия муваққат ҳукумати молия вазири Муҳаммад Абазид.
Маълум қилинишича, президент Башар ал-Ассад режими даврида Суриядаги давлат сектори ходимларининг ойлик маоши тахминан 25 долларни ташкил этган. Бу маош уларни мамлакат аҳолисининг кўпчилиги билан бирга қашшоқлик чегарасидан ҳам пастга туширган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
- Тилда пайдо бўладиган ўзгаришлар саратон касаллигининг нозик аломати бўлиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг