Давлат хавфсизлик хизмати академиясига номзодларни саралаш тест синовлари 18 ноябрь куни ўтказилади
Фото: “Халқ сўзи”
Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига номзодларни саралаш учун тест синовлари 2023 йил 18 ноябрь куни ўтказилади.
Тест синовлари 1 сменада ташкил этилиб, 14:00 дан 17:00 га қадар бўлиб ўтади.
Тест синовлари она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ), математика, Ўзбекистон тарихи ва чет тили фанларидан ўтказилади.
Бунда номзодларга жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга 3 соат (ҳар 30 та тест топшириғига 1 соат) вақт ажратилади.
Тест синовида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 249 баллни ташкил этади.
Номзодлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг мй.узбмб.уз сайтидан онлайн тарзда юклаб олишлари мумкин.
Номзодлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга рухсатномада белгиланган вақтдан кечикмасдан шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) ва рухсатнома билан келишлари лозим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг