Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (694-сон, 04.11.2025 й.) билан «Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар берди.
Унда айтилишича, мазкур низомга кўра, тиббиёт ташкилотларида йўлланма асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам қуйидагиларга кўрсатилади:
- туман (шаҳар) ва ҳудудий даражаларда – аҳолининг барча тоифаларига;
- республика даражасида – имтиёзли беморларга.
Шунингдек, давлат бюджети ҳисобидан тиббий ёрдам олиш учун беморлар ўзи бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасига мурожаат қилади.
Бириктирилган оилавий шифокор томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади ҳамда тор соҳа мутахассиси кўригига йўналтирилади.
Тор соҳа мутахассиси томонидан беморлар 1 иш кунида амалдаги клиник протоколлар ҳамда ташхислаш ва даволаш стандартларига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказилади.
Беморларга стационар шароитда тиббий ёрдам олишга кўрсатма бўлганда, тор соҳа мутахассиси ёки оилавий шифокор томонидан туман (шаҳар) даражасидаги тиббиёт муассасасида режали стационар тиббий ёрдам олиш учун ахборот тизими орқали йўлланма берилади.
Бемор маълумотлари республика даражасидаги йўналиш бўйича тиббий-танлов комиссиялари томонидан ўрганилади ва натижаси бўйича 2 иш кунида электрон ахборот тизими орқали хулоса берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг