Дания қироличаси Маргрете II 52 йиллик ҳукмронликдан сўнг тахтдан воз кечди

15:10 01 Январь 2024 Дунё
1341 0

Дания қироличаси Маргрете II ўзининг янги йилдаги нутқида тахтдан воз кечиш ниятида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.

Монарх таъкидлаганидек, бу 14 январь — унинг тахтга ўтирганига 52 йил тўлган кунда содир бўлади. У тахтни ўғли, валиаҳд шаҳзода Фредерикга топшириш ниятида.

Бундай қарорга келишга Маргрете II 2023 йил февраль ойида ўтказилган бел операцияси сабаб бўлган.

Дания қироличаси тахтдан воз кечиш ниятини эълон қилганида, унинг Копенгагендаги Амалиэнборг саройи олдидаги нутқини эшитиш учун тўпланган оломон ўз-ўзидан қарсаклар чалди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Маргрете II 1972 йилда тахтга ўтирган эди. Буюк Британия қироличаси Елизавета II вафотидан кейин у Европадаги энг узоқ ҳукмронлик қилган монархга айланганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер