Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 3-5 октябрь, дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Унга кўра, ушбу кунларда Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда.
Бугун, 3 октябрда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Кун давомида республиканинг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 18-23 даража атрофида, жанубда 25-27 даражагача бўлади.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат кундуз кунлари 20-25 даража бўлади. Фақат айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади.
Бугун кундузи чўл ҳудудларда, 4-5 октабр кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4 октабр куни кечаси 10-12 даража, кундузи 23-25 даража, 5 октябрда кечаси 10-12 даража, кундузи 21-23 даража бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг