Дам олиш кунлари ҳарорат нисбатан илиқ бўлади

12:07 07 Ноябрь 2025 Жамият
150 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

«Ўзгидромет» агентлиги 8-9 ноябрь, дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.

Унга кўра, кейинги кунларда Ўзбекистон ҳудудидан совуқ ҳаво массалари чекинишда давом этади ва ҳаво ҳарорати аста секин кўтарила бошлайди.

7 ноябрда кундузи ҳаво 10-12 даража илиққача, якшанба куни эса 14-17 даражагача, жанубда 18-20 даражагача исийди. Кечалари ҳам ҳаво ҳарорати кўтарилади, ҳудуднинг катта қисмида ҳарорат илиқ бўлади. Кучсиз совуқ кечаси ва эрталаб асосан фақат Республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида сақланиб туради.

Тошкент шаҳрида дам олиш кунлари ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 7 ноябрда 10-12 даража илиқ бўлади, 8-9 ноябрда 14-16 даража илиққача кўтарилади. Кечалари эса 1-3 даража илиқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?