COVID-19 сабаб Россияда 8 кун давомида ишланмайдиган кун жорий этилиши мумкин
Россия бош вазири Михаил Мишустин 19 октябрь куни бутун Россия бўйлаб 30 октябрдан 7 ноябргача ишланмайдиган кунлар эълон қилиш таклифини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда TACC хабар берди.
Россия бош вазирининг ўринбосари Татяна Голикова коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли президент Владимир Путинга мурожаат қилиб, 30 октябрдан 7 ноябргача ишламайдиган кунларни жорий этишни таклиф қилган эди. Шу билан бирга, айрим ҳудудларда коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли, дам олиш кунлари 23 октябрдан бошланиши мумкин.
Голикова, шунингдек, 7 ноябрдан кейин ҳудудлар объектларини фақат QR-кодлар билан очишни таклиф қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг