«Cobalt» автомобили йўловчисидан «гашиш» гиёҳвандлик моддаси топилди
«Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган Кобальт русумли автомобиль йўловчисининг сумкасидан «гашиш» гиёҳвандлик моддаси топилди. Бу ҳақида Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Унда айтилишича, кеча, 4 август куни «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомашинаси ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилганда, автомашинада йўловчи сифатида келаётган, Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган О.Ж.га тегишли сумкада 1.64 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Поп туман ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Қўрғонтепалик оғуфуруш қирғизистонлик наркосавдогардан сотиб олинган 2 кг «гашиш» моддасини ўз автомашинасида олиб кетаётганда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг