Қирғизистондан гиёҳвандлик воситасини олиб келиб, сотмоқчи бўлган жиноий гуруҳ фош қилинди (+видео)

Қирғизистондан наркотик моддалар олиб келиб, сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида яшовчи, 1984–1991 йиллар оралиғида туғилган 6 нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, қирғизистонлик наркосавдогардан 2 кг «гашиш» моддасини 15 минг АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, 1 минг 950 АҚШ долларини бошланғич бадал сифатида унга етказиб берган.
Шундан сўнг, Қирғиз Республикаси фуқароси гиёҳвандлик воситасини ўзбек-қирғиз давлат чегарасидан контрабанда йўли билан ўтказиб, Хонобод шаҳридаги хуфия жойда қолдирган.
Қўрғонтепалик оғуфурушлардан бири эса ушбу гиёҳвандлик воситасини олиб, ўзининг автомашинасида Хонобод-Қўрғонтепа йўналишида ҳаракатланаётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, жиноий гуруҳнинг қолган 5 нафар аъзоси ҳам процессуал тартибда қўлга олинган.
Экспертиза хулосасига кўра, ушбу «гашиш» гиёҳвандлик воситасининг соф оғирлиги 1 кг 954 гр.ни ташкил қилган. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг