Чироқчи туманидан Кўкдала тумани таркибига қанча ер майдони ўтказилиши очиқланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар дастлаб Қашқадарё вилояти таркибида Кўкдала туманини ташкил этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашуви чоғида Чироқчи тумани чегарасининг катталиги ва аҳолининг кўплиги, шунингдек, туман маркази аҳоли истиқомат қилиш жойидан узоқлиги сабабли алоҳида туман – Кўкдала туманини ташкил этиш бўйича таклиф билдирилган эди.
Чироқчи тумани ҳудуди 2,8 минг квадрат километр бўлиб, вилоятнинг салкам ярим миллион аҳолиси ушбу туманда яшайди. Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларга кўра, одамлар ўзининг кундалик муаммоларини ҳал қилиш, давлат идораларига бориш учун 2-3 соатлаб вақт сарфлайди.
Бугунги кунда туманда 2 137 та корхона, шундан 324 та саноат корхонаси мавжуд. Шунингдек, 230 та мактабгача таълим ташкилоти, 234 та умумтаълим мактаби ҳамда 8 та оилавий поликника фаолият юритиб келмоқда.
Чироқчи туманидан Кўкдала туманига 171 минг гектар ер майдони, аҳолининг 177 минг нафари Кўкдала тумани таркибига ўтказилмоқда. Ўзгаришларга кўра, Кўкдала тумани таркибига 162 та саноат корхонаси, 1 та кичик саноат зонаси ўтказилиб, 10 минг гектар лалми ва адир ерларда томчилатиб суғориш технологияси асосида боғ-токзорлар ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг