Чирчиқда аёвсиз калтакланган эркак шифохонада вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида фуқаро аёвсиз калтакланганидан сўнг, олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИББ матбуот котиби Бобур Тўлаганов мазкур воқеа юзасидан маълумот берди.
Аниқлик киритилишича, жорий йилнинг 5 март куни Чирчиқ шаҳрида 2 нафар фуқаро М.К. ва Д.Х. ўртасида спиртли ичимлик олди-сотдиси устида ўзаро жанжаллашиб кетган. Натижада Д.Х. М.К.ни уриб, оғир тан жароҳатлари етказган. Жабрланувчи кейинчалик шифохонада вафот этган.
Воқеа содир бўлганидан икки кун ўтиб, 7 март куни фуқаро Д.Х.га нисбатан айб эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
ИИББ матбуот котиби юқоридаги ҳолат ОАВ ва жамоатчилик томонидан турли, ҳаққонийлиги текширилмаган талқинларда ёритилаётганини айтиб, бу каби ҳолатлар жавобгарликка сабаб бўлишини эслатди.
«Ўзбекистон Республикаси «Ахборотлаштириш тўғрисидаги« Қонунига кўра, интернет тармоғига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириши лозимлиги, «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида«ги Қонунида, журналист ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши белгилаб қўйилганлигини эслатиб ўтамиз«, деб ёзади Бобур Тўлаганов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг