“Chevrolet Cobalt” учун контрактация очилмоқда

“GX-Style AT Plus” ва “GX-Midnight AT” модификацияси учун шартномаларни фақат savdo.uzavtosanoat.uz орқали тузиш мумкин. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Шартнома бериш жараёни 11 декабрь куни соат 10:00 да бошланади. ”Телеграм” бот ҳамда “UzAvtosavdo” иловаси орқали эса навбатни кузатиш ҳамда мавжуд автомобиллар ҳақида маълумот олиш мумкин.
Компаниянинг қайд этишича, аввалги контрактацияда тузилган шартномалар учун белгиланган вақтда тўлови амалга оширилмаган ҳажмлар қайта контрактацияга қўйилади.
Автомобиль хариди учун тузилган шартномалар бўйича тўлов 7 кун ичида амалга оширилиши керак. Саволлар юзасидан компаниянинг +998 78−141−7777 рақами орқали маълумот олиш мумкин.
Компания 22 ноябрь куни “GX-Style AT Plus” ва “GX-Midnight AT” учун шартнома тузиши маълум қилинганди. Шу куни, 10 соат ичида мазкур моделлар учун жами 55 494 та шартнома берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг