Чавандоз Абдураҳмон Абдуллаев БААда ўтаётган нуфузли мусобақаларда қатнашмоқда

13:12 20 Февраль 2023 Спорт
645 0

Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдураҳмон Абдуллаев БААда ўтаётган нуфузли мусобақаларда қатнашмоқда. Ҳамюртимиз «Sharjah Ruler Cup» мусобақасининг навбатдаги босқичида стартга чиқди.

«Quintair» лақабли отда ўз дастурини намойиш этган чавандозимиз 155 см баландликдан сакраш машқини жарима очколарисиз ўтказди. Бу билан Абдуллаев 4-натижани қайд этди. 

Қайд этиш жоиз, ушбу кўрсаткич юртдошимизга мусобақанинг кейинги босқичига ўтиш учун етарли бўлди. Стартга чиққан 38 нафар моҳир чавандоз орасида 12 спортчи навбатдаги босқичга йўл олди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер